16:11 / 10.06.2020
2 716

Карантинни менсимаган "шоввоз" 10 суткага қамалди

Карантинни менсимаган "шоввоз" 10 суткага қамалди
Карантин қоидаларига риоя қилиб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бардавомлигини таъминлаш ҳар биримиздан янада ҳушёр бўлишни, асло хотиржамликка берилмасликни тақозо этмоқда. Баъзи фуқароларда ҳатто карантин тугади деган тасаввур ҳам уйғонмоқда. Афсуски, айрим фуқаролар томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, ҳуқуқбузар Д.Х.Э. 2020 йил 27 май куни тахминан соат 11:30 ларда Конимех тумани ҳудудида карантин эълон қилинишига қарамасдан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда жамоат тартибини ва юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан кўчада бақир-чақир қилиб, махсус тиббиёт ниқобини тақмасдан ўрнатилган карантин қоидаларини қасддан бузиб, майда безорилик содир қилган.

Ҳуқуқбузар шу билан чекланмай, уни тартибга чақириш учун келган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги оқибатида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Конимех туман маъмурий судининг 2020 йил 4 июндаги қарорига кўра, фуқаро Д.Х.Э. мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига биноан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Албатта, энди кеч. Зеро, карантин қоидаларига риоя этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Конимех туман маъмурий суд раиси
Н.Кежаева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинни менсимаган "шоввоз" 10 суткага қамалди