20:43 / 10.06.2020
4 319

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда америкаликлар етакчиси Сардоба сув омборидаги техноген офат юзасидан ҳамдардлик билдирган.

Шунингдек, Трамп пандемияга қарши чора-тадбирлар учун Ўзбекистоннинг кўмак сўрови тез орада кўриб чиқилишини маълум қилган.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати мактуб матнини тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига


Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.

Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар.

Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим.

Ҳурмат билан,


Дональд Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади