21:00 / 10.06.2020
3 148

Ласеттида нималар яширилган эди?

Ласеттида нималар яширилган эди?
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Мирзаобод тумани ҳудудида парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Мирзаобод туманидан ўтувчи Гулистон-Гагарин йўналиши бўйлаб йўл четида тўхтаган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро А.Г. томонидан олиб кетилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 31,1 миллион сўмлик 519 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ласеттида нималар яширилган эди?