Тошкент давлат юридик университетида халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик, хусусий ҳуқуқ, оммавий ҳуқуқ, жиноий одил судлов ҳуқуқи факультетлари очилди. Ўтган йилларда абитуриентлар умумий тарзда юриспруденция йўналиши учун ҳужжат топширган бўлса, энди 4 та факультетга алоҳида тарзда ҳужжат топшириш талаб этилади.
Бу ҳақида бугун, 11 июнь куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов маълумот берди.
Раҳим Ҳакимовга кўра, юридик университет ташкилий тузилмаси хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қайта кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
«Бу борада университетда қатор ўзгаришлар бўлди. «Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази», «Инновация ва ҳуқуқий ташаббуслар маркази», «Ҳуқуқий ахборот маркази» каби алоҳида бўлимлар ташкил этилди», - дея таъкидлади Раҳим Ҳакимов.
Шунингдек, ректор қилинган ўзгаришларнинг энг асосийси – университетда 4 та янги факультет очилиши эканини айтиб ўтди.
«Авваллари Тошкент давлат юридик университетида факультетлар бўлмаган, курс-деканатлар тузилмаси мавжуд эди. Илғор тажрибани ўрганган ҳолда бакалавриат босқичида 4 та факультет ташкил этилди.
Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик, хусусий ҳуқуқ, оммавий ҳуқуқ, жиноий одил судлов ҳуқуқи факультетлари очилди», - деди Раҳим Ҳакимов анжуманда.
Раҳим Ҳакимовнинг таъкидлашича, ўтган йилларда абитуриентлар умумий тарзда юриспруденция йўналиши учун ҳужжат топширган бўлса, энди 4 та факультетга алоҳида тарзда ҳужжат топшириш талаб этилади.
«Олдин биринчи курсда юриспруденция йўналишида таҳсил олган талабалар иккинчи босқичдан 5 та ихтисосликка ажратилган. Биринчи курсда уларнинг кўп вақти ортиқча фанларни ўрганишга сарфланарди. Энди илғор тажриба ўрганилган ҳолда биринчи курсдан талабалар ўз хоҳишига кўра йўналиш танлашади ва шу йўналиш асосида мутахассисликни чуқур ўрганишни бошлашади», - деди Раҳим Ҳакимов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди