
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 23.12.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ё.Х.дан ундирувчи Р.Б. ва бошқаларнинг фойдасига жами 277 млн. 176 минг 401 сўм зарар пулларини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган кундан ижро ишини юритиш қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздор огоҳлантиришларга қарамасдан зарар пулларини тўламасдан келганлиги сабабли, ижро иши доирасида бўлим ходимлари томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам 2018 йилнинг 25 июль куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Қарши шаҳри, Паҳтазор маҳалласи худудида яшириб кўйилганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдончасига қўйилиши таъминланди.
Ҳозирда, қарздорга тегишли бўлган ушбу автомашинани реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар