date
views 2 915

Буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?
Фото: REUTERS/Stringer
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми деган саволга жавоб берилди.

Унга кўра:
- буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;
- кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;
- харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;
- тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?