18:30 / 12.06.2020
2 954

Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди
Фото: Тошкент ислом институти
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши маълум бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди