18:53 / 12.06.2020
2 341

Қашқадарёда газ тўппончасини қўллаб, жароҳат етказган шахс ушланди

Қашқадарёда газ тўппончасини қўллаб, жароҳат етказган шахс ушланди
2020 йилнинг 07 июнь куни соат 14:00да Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.П. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, С.Р.нинг яшаш уйи олдида ҳеч бир сабабсиз «нега менга бундай қарайсан» деб олдига бориб, ҳақорат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзининг безорилик ҳаракатларини давом эттириб, ёнида бўлган «Макаров» кўринишидаги «МР-654К Саl.4,5 мм» газ тўппончаси қўллаш билан қўрқитиб, қурол сифатида фойдаланиб, С.Р.га қарата бир неча маротаба ўқ узиб, уни ўнг қулоқ соҳасига тан жароҳати етказиб, тўппончанинг қўндоқ қисми билан эса С.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ҳ.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ҳ.П., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда газ тўппончасини қўллаб, жароҳат етказган шахс ушланди