20:21 / 12.06.2020
2 582

«Ўзим ҳам 15 йил ижарада яшаганман». Шавкат Мирзиёев Олмазордаги олимлар мавзесида бўлди

«Ўзим ҳам 15 йил ижарада яшаганман». Шавкат Мирзиёев Олмазордаги олимлар мавзесида бўлди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан бўлиб ўтган учрашувда олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида олтита 9 қаватли уй қурилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилган. Уйларнинг деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган, хонадонларга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. ҳовлиларида болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирган, хонадон эгалари билан суҳбатлашган.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар — мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин», – дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзим ҳам 15 йил ижарада яшаганман». Шавкат Мирзиёев Олмазордаги олимлар мавзесида бўлди