10:18 / 13.06.2020
2 547

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4900дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4900дан ошди
2020 йил 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда республикада 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4900дан ошди