
Фарғонада тадбиркорга қурилиш объектини олиб бериши эвазига 5 минг доллар талаб қилган қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳисобчиси фирибгарлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош ҳисобчиси Н.У. ва бошқалар хусусий корхона раҳбари Н.дан бошқарма балансидаги бузилиб кетган Риштон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносини қайта қуришни унинг корхонасига топшириш эвазига 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.У. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) ҳамда 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар