19:33 / 13.06.2020
2 377

12 июнь куни коронавирусга чалинган 128 нафар беморнинг 26 нафари аҳоли орасида қайд этилган

12 июнь куни коронавирусга чалинган 128 нафар беморнинг 26 нафари аҳоли орасида қайд этилган
11 июнь санасида коронавирус инфекцияси тасдиқланган 118 нафар беморнинг 39 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 12 июнь куни эса коронавирус қайд этилган 128 нафар бемордан 26 нафари аҳоли орасида тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бирмунча камайган.

12 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида кўрилса, Тошкент шаҳрида 14 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 5 нафардан, Самарқанд вилоятида эса 2 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Жондор ва Вобкент туманларида яшовчи фуқароларда ҳамда Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри қурилиш объекти ишчисида ва қурилиш объектига ишга кириш учун таҳлил топширган фуқарода, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даволанган, сўнгра шифохонага бориб таҳлил топширган), ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро (тана ҳарорати кўтарилаётганлиги сабабли таҳлил топширган), Зангиота туманида яшовчи фуқарода (санаторийда ётиш учун таҳлил топширган) коронавирус аниқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Гувоҳи бўлганингиздек, қаерда ва кимдан касалликни юқтириб олганидан бехабар фуқароларимиз таҳлил топширганларида коронавирусга чалинганликларини билишмоқда. Хориждан келган фуқароларимиз карантинга олингани боис, улардан касалликнинг тарқалиш хавфи паст.

Лекин юртимизда касалликни қаердан юқтириб олганини билмасдан юрганлардан касаллик тарқалиш хавфи ўта юқори.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини огоҳлантиришда давом этади: карантин ва санитария талабларига тўлиқ риоя этинг, заруратсиз кўчага чиқманг, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий риоя этишни асло унутманг
”, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 июнь куни коронавирусга чалинган 128 нафар беморнинг 26 нафари аҳоли орасида қайд этилган