
Урганч туманларааро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “AR LOGISTICS VEGETABLES” МЧЖдан ундирувчи “GOLD GRAND ICE-CREAM” МЧЖ фойдасига жами 109 млн. 729 минг сўм қарз ундириш юзасидан ижро иши МИБ Урганч туман бўлимида мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш қўзғатилган. Қарздор жамиятга бўлим томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтди. Лекин қонун талаблари асосида қарздорлик ундирувчига муддатида тўланмади.
Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар хатланди.
Қарздор томонидан 109 млн. 729 минг сўм қарздорликни бартараф этилиб, ундирилган пул маблағлари ундирувчи “GOLD GRAND ICE-CREAM” МЧЖ нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Урганч туманиИқтисодий судҚарздорликМажбурий ижроGOLD GRAND ICE-CREAMAR LOGISTICS VEGETABLES Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар