10:01 / 14.06.2020
2 191

Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди
2020 йилнинг 21 январида Самарқанд шаҳридаги «Тинчлик» маҳалласида яшовчи аёл Д.Р. МИБ ходимларига қаршилик қилиб, уларга бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлгани хабар берилган эди.

Воқеа жойи
Фото: «Дарё»

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинганди.

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, 11 июнь куни ушбу жиноят иши Самарқанд шаҳар суди судьяси Абдуҳаким Олтибоев раислигида кўриб чиқилди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Таъкидланишича, 21 январь куни МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Бекмуҳаммедов 12 нафар давлат ижрочиси ёрдамида Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Д.Р.ни хонадонидан мажбурий чиқаришга уринган.

Воқеа жойи
Фото: «Дарё»

Аммо фуқаро Д.Р. уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган. Аёл уларнинг устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни ҳам уларга қасддан улоқтириб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

Суд ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди

Жамият янгиликлари