10:23 / 14.06.2020
2 871

Андижонлик мактаб битирувчиларининг 190 нафари муддатидан аввал ОТМларга қабул қилинди

Андижонлик мактаб битирувчиларининг 190 нафари муддатидан аввал ОТМларга қабул қилинди
Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 67 та мактабнинг 190 нафар битирувчиси муддатидан аввал 14 та олий таълим муассасаси талабалари сафига қабул қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятдаги таълим муассасалари битирувчиларининг мингга яқини фан олимпиадалари, нуфузли спорт мусобақалари ва кўрик-танловларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллагани учун имтиёзни қўлга киритган.

Битирувчиларнинг 40 нафари мамлакатдаги олий таълим муассасалари, шунингдек Жанубий Корея Республикаси Инҳа универститети, Гуанчжоу Жилин университети, Германия йўл қурилиш институти, Томск қурилиш-архитектура институти, Ўзбекистон-Sharda университетларига грант асосида ўқишга қабул қилинган. Турли спорт мусобақаларида ғолиб бўлган 25 нафар битирувчи эса Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича грант асосида ўқишини давом эттирадиган бўлган.

Қолган 115 нафар битирувчи эса Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Пола, Қатар ҳамда Россия Федерациясидаги энг нуфузли халқаро олий таълим муассасалари ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлган.

ХТБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, битирувчиларнинг ОТМларга муддатидан аввал ўқишга кириши бўйича юқори кўрсаткич Андижон шаҳри, Жалақудуқ, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманлари ҳиссасига тўғри келса, таълим муассасалари бўйича Хонобод шаҳридаги 2-мактаб (12 нафар) ҳамда Андижон туманидаги 36-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати (11 нафар) олдинги ўринларни эгаллаган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомиловнинг эслатишича, ўтган ўқув йилида вилоятда 40 298 нафар йигит-қиз 11-синфни тамомлаган бўлса, уларнинг 936 нафари олтин, 643 нафари эса кумуш медалга лойиқ кўрилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик мактаб битирувчиларининг 190 нафари муддатидан аввал ОТМларга қабул қилинди