11:30 / 15.06.2020
4 306

Versal тўйхонаси 35 млрд сўмга сотилди

Versal тўйхонаси 35 млрд сўмга сотилди
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент шаҳрида жойлашган Versal ресторани биноси аукциони якунланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ресторан биноси 35,33 млрд. сўмга сотилган. Аукцион ғолиби DIAMOND DRINKS CO МЧЖ экани айтилади.
Аввалроқ, Тошкентдаги Versal ресторани сотувга қўйилганди.

Аукцион 2020 йилнинг 15 июнь куни ўтказилди. Баҳоланган нархи - 34 641 811 737.00, закалат пули миқдори (5 фоиз) - 1 732 090 586.85.
Ресторан умумий майдони 0,3357 га.ни эгаллаган, шу жумладан қурилиш майдони (кв.м) - 6585. Фаолият тури - тўйхона, ресторан, хизмат кўрсатиш.
Ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Versal тўйхонаси 35 млрд сўмга сотилди