
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
2019 йил 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев янгидан очилган «Тошкент» автовокзалида амалга оширилган ишлар билан танишган, маҳаллий ва халқаро йўналишларда бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд автовокзалда қатновларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, нархларни арзон қилиш, ҳайдовчи ва вокзал хизматчилари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берганди.
Тошкент автовокзали тез орада эътиборга тушди ва йўловчилар бу маскан хизматидан фойдалана бошлади.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, карантин туфайли тўхтаб қолган автобуслар ҳаракати 15 июндан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлар ўртасида қайта тикланмоқда. Шу муносабат билан фаолиятини вақтинча тўхтатган «Тошкент» автовокзали ҳам қайта иш бошлади.
Тошкент АвтовокзалиТранспорт ВазирлигиЙўловчи ХизматлариКарантин ТасириҚатновларни ТиклашМалака Ошириш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар