19:00 / 15.06.2020
2 383

МИБ: Ховос туманида яна бир оила қайта тикланди! Бундай ҳайрли ишлардан болажонлар жуда баҳтиёр!

МИБ: Ховос туманида яна бир оила қайта тикланди! Бундай ҳайрли ишлардан болажонлар жуда баҳтиёр!
Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундириш, балки ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 16.12.2019 йилдаги суд буйруғига асосан, Ф.Соибназаровдан уч нафар вояга етмаган фарзанларининг таъминоти учун Н.Соибназарованинг фойдасига 1/2 кисм миқдорида алимент ундириш ҳакидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур алимент ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтиришлар, уч нафар фарзандлари олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида, мажбурият ва масъулиятни ҳис қилган ота 8 млн. сўм алимент пулларини ундирувчига топширди ва ундирувчи Н.Соибназарова ва қарздор Ф.Соибназаров ўзаро ярашиб, биргаликда бир оила бўлиб яшаш истакларини билдирди.

Шу муносабат билан бўлим иш юритувидаги унинг фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи бандига биноан ижросиз қайтариб олди.

Бундан эса уч нафар фарзандлари жуда баҳтиёр. Чунки ота-оналари ёнларида ва яна бирга.
Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Абдурауф Каробеков
МИБ Ховос туман бўлим бошлиғи ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ховос туманида яна бир оила қайта тикланди! Бундай ҳайрли ишлардан болажонлар жуда баҳтиёр!