20:30 / 15.06.2020
2 470

Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар мутазам ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳларнинг бирида фуқаро Ў.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автоуловдаги 2 дона қутида умумий қиймати 242 425 000 сўмлик 2800 дона тиббиёт жарроҳлик буюмлари ва 7150 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ў.А. кўрсатмасига асосан, ушбу дори воситаларининг эгаси фуқаро А.Б. нинг яшаш манзили холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг кириш қисмидаги йўлакда умумий қиймати 146 975 000 сўмлик, 2566 дона дори воситалари, 500 дона тиббиёт жарроҳлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 389 400 000 сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди