
Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноятга етаклайди. Шу ўринда ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент вилояти божхона бошкармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Я.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, автомашина ярим тиркамасининг эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутиси ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати салкам 72 миллион сўмлик жами 600 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мўмай ДаромадЖиноят ТуғдирадиТошкент ВилоятиЭҳтиёт ҚисмларАвтомашина ИнспекциясиКийим-Кечаклар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар