
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод туманида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, фуқаро Э.Ў. “Мерседес Бенз Вито” русумли автомашинага юртимизга айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 337,5 миллион сўмлик жами 22 500 қути тамаки маҳсулотларини ички ҳудудда сотиш мақсадида юклаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.