
Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 04.04.2020 йилдаги 4-10-1916/278-сонли ижро варақасига асосан, қарздор ташкилотдан ундирувчи хорижий корхона фойдасига 210.000 АҚШ доллари ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувига 23.04.2020 йилда келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 14094/14-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжати бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиб, ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган 210.000 АҚШ долларини сўмдаги қийматида 2 млрд. 108 млн. 267 минг сўм пул маблағларини ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги сўм қийматидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги қарорга асосан банд солиниб белгиланган тартибда ундирувчи хорижтий корхона фойдасига тўлиқ ундирилиб берилди.
Юқоридагиларга асосан, ижро ҳужжати иш юритуви тамомланиб, қарздорга нисбатан солинган барча тақиқлар бекор қилинган.
Тошкент шаҳарИқтисодий судХорижий корхонаҚарздорлик ундиришиИжро ҳужжатиМажбурий ижро бюроси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг