16:42 / 16.06.2020
3 717

Пандемияда оддий халқ ва казо-казолар. Тармоқда орган ходимлари билан боғлиқ яна бир видео тарқалди

Пандемияда оддий халқ ва казо-казолар. Тармоқда орган ходимлари билан боғлиқ яна бир видео тарқалди
Фото: «Xabar.uz»
Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ва Миллий гвардия ходими иштирокидаги яна бир видеолавҳа тақалди. Унда икки нафар орган ходими фуқарони мажбуран автомашинага тиқишга ҳаракат қилаётгани кўринади.

Айни жараёнда Миллий гвардия ходими фуқарони бўйнидан бўғиб олгани, атрофдаги одамларнинг «бўғяпсиз, ўлдириб қўясиз!» деган гаплари эшитилади. Афтидан, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари фуқарони ниқоб тақмасликда айбламоқда. Уларнинг чангалида типирчилаётган фуқаро эса «маскам бор», дейди...

Воқелик куни кеча Қорақалпоғистонда юзга бергани айтилади.

Мазкур лавҳани бизга жўнатган манбамиз унга яна бир суратни ҳам илова қилади. Суратда Муйноқдаги «Оқ кема» оромгоҳи очилишида иштирок этаётган маҳаллий ва республика миқёсидаги раҳбарлар (депутатлар, сенаторлар) акс этган бўлиб, улар орасида ниқоб таққанидан кўра тақмаганларии кўп. Бунинг учун уларга ҳеч ким эътироз қилаётгани йўқ.

Хулоса ўзингизга тан.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пандемияда оддий халқ ва казо-казолар. Тармоқда орган ходимлари билан боғлиқ яна бир видео тарқалди