
Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь кунги видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги 2 ҳафтада:
- Тошкент шаҳрида аниқланган 551та ҳолатнинг 482таси;
- Тошкент вилоятидаги 734та ҳолатнинг 79таси;
- Навоий вилоятидаги 108та ҳолатнинг 83таси;
- Қашқадарё вилоятидаги 51та ҳолатнинг 48таси аҳоли орасида аниқланган.
Шунингдек, сўнгги икки ҳафтада касалланганлар орасида юқиш манбайи номаълум бўлиб қолаётганлар сони:
- Тошкент шаҳрида 57та;
- Тошкент вилоятида 22та;
- Навоий вилоятида 25та;
- Қашқадарё вилоятида 3тани ташкил этади.
«Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олиб бораётганини кўрсатиб турибди. Бугун пандемияга қарши курашда ҳушёрлик ва масъулиятни бир карра эмас, ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Республика махсус комиссиясига пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя этилишини таъминламаган ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига жавобгарликни ошириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.
«Керак бўлса, раҳбарларни ҳам ишдан олишга мажбур бўламиз. Нимага десангиз, бу одамларнинг хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ», – деди у.
Давлат раҳбари фаолиятини қайта бошлаётган корхоналар, бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишларини, санитария назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.
«Аҳолига хизмат кўрсатадиган, бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш амалиётини кенгайтиришимиз керак», – деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалига Қашқадарё вилоятида 6та касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1 май куни улардан сўнггиси тузалиб чиққан ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Аммо 5 июндан буён вилоятда 51 кишида Covid-19 аниқланди.
Шавкат МирзиёевТошкент шаҳриКоронавирус ҳолатлариЭпидемиологик вазиятКарантин қоидалариСанитария назорати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар