06:30 / 17.06.2020
2 746

Коронавируснинг енгил ва аломатларсиз шаклларига чалинган беморларни уйда даволаш йўлга қўйилади

Коронавируснинг енгил ва аломатларсиз шаклларига чалинган беморларни уйда даволаш йўлга қўйилади
Кадр: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда коронавируснинг енгил шаклларига чалинган ва касаллик аломатларсиз ўтаётган беморларни уй шароитида назоратга олиб даволаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселекторда маълум қилди.

«Вируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак.

Албатта, иқтисодиётни тиклашимиз керак, иш ўрни ташкил этишимиз керак. Лекин бу балони ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Уч ойлик жуда оғир йўлни босиб ўтдик. Одамларимиз ўзини, фарзандлари, неваралари, қўшниси, қариндошининг соғлиғини ўйлаши керак
», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ҳар бир ҳудуддаги раҳбарларни огоҳликка чақирди. «Ҳали хотиржамликка ҳеч қандай асос йўқ. Фақат қаттиқ карантин талабларига эътибор бериб, чора-тадбирлар қилсак, бу ҳолатдан эсон-омон чиқиб кетамиз», — деб таъкидлади Президент.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморларни реабилитацияга кузатиш тажрибасидан воз кечилди. Ҳозирда Ўзбекистон шифохоналарида даволанаётган ҳар бир бемор учун давлат бюджетидан 32,3 миллион сўмдан харажат қилинади. Ҳолати ўта оғир бўлган беморларнинг ҳар бирини даволаш учун 64,4 миллион сўмдан сарфланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг енгил ва аломатларсиз шаклларига чалинган беморларни уйда даволаш йўлга қўйилади