date
views 5 157

Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар бемор қайси ҳудудлардан экани маълум қилинди

Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар бемор қайси ҳудудлардан экани маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида айтилишича, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳада фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).

2020 йил 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда.
Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар бемор қайси ҳудудлардан экани маълум қилинди