date
views 2 221

Тадбиркорлар фойдасига 137 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди

Тадбиркорлар фойдасига 137 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувида Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Урганч шаҳар ноозиқ-овқат товарлар марказий савдо мажмуаси қурилиш дирекциясидан ундирувчи “Хива Обод йўл қурилиш” масъулияти чекланган жамият фойдасига 54.349,5 минг сўм, оилавий тартибдаги тадбиркор Яйилганов Артиқбой Матқурбанович фойдасига 54.332,8 минг сўм, “Болта Мадамин” масъулияти чекланган жамият фойдасига 48.714,7 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар хатланди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 157.397,1 минг сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар фойдасига 137 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди