12:15 / 18.06.2020
2 149

Олий таълим вазирлиги ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун йўриқномани эълон қилди

Олий таълим вазирлиги ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун йўриқномани эълон қилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди. Вазирлик хабарига кўра, касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим.

Таъкидланишича, абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади. Имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди.

Билдирилишича, ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади. Имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади. Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълим вазирлиги ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун йўриқномани эълон қилди