date
views 3 342

«Ибн Сино»да юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео 18+)

«Ибн Сино»да юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео 18+)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Бугун, 18 июнь куни соат 05:52да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ТҲАЙ кўчаси Ибн Сино 1-даҳаси, йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилиши натижасида “Камаз” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

ФВВ хабарига кўра, юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 05:56да етиб борган ҳамда ёнғин 06:18да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

“Ўз ўрнида, юртдошларимиздан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ибн Сино»да юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео 18+)