11:46 / 19.06.2020
2 557

Республикада энг камбағал хонадонлар сони маълум қилинди

Республикада энг камбағал хонадонлар сони маълум қилинди
Айни дамда Олий Мажлис Сенатининг 5-ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда. Ялпи мажлисда 16та масала, шу жумладан, 9та қонун муҳокамаси ўтказилиши кутилмоқда.

Ялпи мажлисда маълум қилинишича, бугунги кунда кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилган бўлиб, республика бўйича 7 млн 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини, яъни 4,1 фоизи (бу ҳозиргача рўйхатга олинганлар) энг эҳтиёжманд ҳисобланади Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар кўрилмоқда. Ушбу хонадонлар рўйхатлари маҳаллий кенгашлар қарорлари билан тасдиқланган.

«Бу сон кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Булар фақат дастлабки олинган маълумотлар бўлиб, энг камбағаллик даражасида яшаётган хонадонлар билан иш олиб борилмоқда.

Шу йилнинг ўзида камбағалликни қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янгидан яратиш ва бу борада ишларни изчиллик билан самарали олиб бориш бўйича вазифа қўйилган эди. Пандемия сабабли бу ишлар тезлашиб кетди
», дея Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Республикада энг камбағал хонадонлар сони маълум қилинди