23:20 / 19.06.2020
2 578

Бугун 3 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

Бугун 3 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди
19 июнь куни Ўзбекистонда 179та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 5946 ҳолат) ва 74 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 4273 беморга жавоб берилган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1654 нафар бемор даволанмоқда.

Бугун 6 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Бугунги 179 ҳолатдан 146таси карантин муассасаларида, 29таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 4 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Аҳоли орасида (+29)
Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 24та ҳолат қайд этилган.
Бугунги ҳолатлар Юнусобод (такси ҳайдовчиси), Олмазор (уй бекаси), Сергели (дўкон сотувчиси), Учтепа (тадбиркор) ва Шайхонтоҳур туманларида (12 июндан тана ҳарорати кўтарила бошлаган фуқаро) аниқланган.

Бугун Наманган вилоятида аҳоли орасида 3 кишига, Тошкент вилоятида 2 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Карантин (+146)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 46 ҳолат аниқланди.
Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 73 ҳолат аниқланган.

Хоразм вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган 11 кишида вирус чиққан. Вилоятдаги жами ҳолатлар сони 269тага етди, шу вақтгача 233 киши тузалиб чиққан.

Тошкент вилоятида беморлар билан алоқада бўлгани учун карантинга олинган 8 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Наманган ва Навоий вилоятларида карантинда бўлганлардан 4 нафардан жами 8 кишида вирус аниқланган.

Ҳайдовчилар (+4)
Тошкент вилоятида 2, Андижон ва Хоразм вилоятларида 1 нафардан халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари вирус юқтиргани маълум бўлган.

Тузалганлар (+74)
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 68 нафар, Самарқанд вилоятида эса 6 нафар бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача тузалганлар сони 4273 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун 3 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди