date
views 3 325

ДТМ: ҳужжат топширишнинг илк куни 14,5 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди

ДТМ: ҳужжат топширишнинг илк куни 14,5 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди
20 июндан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Давлат тест марказининг хабар беришича, ҳужжат топширишнинг илк куни – 20 июнь 18:00 ҳолатига кўра, 14 524 нафар абитуриент ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган.
Уларнинг 9 325 нафари кундузги таълим шакли бўйича, 4 933 нафари сиртқи, 266 нафари эса кечки таълим шакли бўйича ҳужжат топширган.

ОТМлар жойлашган ҳудудлар бўйича топширилган ҳужжатлар сони:
Андижон вилояти – 1546 нафар;
Бухоро вилояти – 590 нафар;
Фарғона вилояти – 854 нафар;
Жиззах вилояти – 354 нафар;
Наманган вилояти – 815 нафар;
Навоий вилояти – 472 нафар;
Қашқадарё вилояти – 617 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси – 360 нафар;
Самарқанд вилояти – 1 412 нафар;
Сирдарё вилояти – 394 нафар;
Сурхондарё вилояти – 792 нафар;
Тошкент шаҳри ва вилояти – 5 979 нафар;
Хоразм вилояти – 339 нафар.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилиниши маълум қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: ҳужжат топширишнинг илк куни 14,5 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди