18:30 / 22.06.2020
2 799

Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди

Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди
Сўнгги вақтларда кундалик ҳаётимизда ноқонуний ер сотиш ва ўзгаларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

Хусусан, ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида “П.М.” ўзи раҳбарлик қилаётган, балиқчиликка ихтисослашган МЧЖга тегишли ҳудуддан 7,5 гектар ер майдонини Мингбулоқ туманида яшовчи фуқарога 10 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 65 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ Қашқадарё вилояти Бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам ички ишлар органларида ишлаган “Ж.П.” фирибгарлик йўли билан ўзганинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

У мазкур пул маблағи эвазига Косон туманида яшовчи фуқарога унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди