20:55 / 22.06.2020
3 592

Жорий йилнинг 22 июнь куни “Telegram” тармоғидаги “ Тунги соат 12 да МИБ ходимлари учун йиғилиш ўтказилмоқда” номли жойлаштирилган хабар юзасидан

Жорий йилнинг 22 июнь куни “Telegram” тармоғидаги “ Тунги соат 12 да МИБ ходимлари учун йиғилиш ўтказилмоқда”  номли жойлаштирилган хабар юзасидан
Мазкур хабарда, “Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани раҳбари ўринбосари ичиб келиб, тунги соат 24-00 да йиғилиш қилганлиги ҳамда ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси ҳам унга шериклиги” ҳақида баён этилган.

Бюро органлари томонидан ходимларнинг хизматга маст ҳолда келиш, шунингдек иш жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қатъиян ман этилган бўлиб, бу борада зарурий назорат чоралари ўрнатилган.

Шунингдек, Бюрода иш вақти меҳнат қонунчилигига кўра, 5 кунлик, ҳафтасига 8 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтига амал қилиниши назоратга олинган.

Юқоридаги хабар юзасидан Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Шароф Рашидов туман бўлимида меҳнат қонунчилигига амал қилиниши ва хабарга доир барча ҳолатлар бўйича ҳуқуқий юаҳо бериш учун хизмат текшируви олиб борилмоқда, натижаси юзасидан қўшимча маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жорий йилнинг 22 июнь куни “Telegram” тармоғидаги “ Тунги соат 12 да МИБ ходимлари учун йиғилиш ўтказилмоқда” номли жойлаштирилган хабар юзасидан