22:17 / 22.06.2020
2 338

Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар 14 кунлик карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлди

Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар 14 кунлик карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлди
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин назорати даври ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» канали маълум қилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган «қизил» ҳудудларда блокпостлар қайта ўрнатилиши белгиланди.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Ўртасарой» карантин марказида 42 ёшли асли фарғоналик фуқаро 20 июнь куни ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу фуқаро ўзини касалликка чалинган деб гумон қилган ва бошқаларга касалини юқтириб қўйишдан хавфсираган. Ўлимидан сўнг унинг таҳлил натижаларида коронавирус аниқланмади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар 14 кунлик карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлди