11:13 / 23.06.2020
2 395

Маиший техника буюмларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маиший техника буюмларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
33 ёшли Н.Ж. ва бошқалар Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Улар 2019 йилнинг декабрь ва 2020 йилнинг январь ойлари давомида, Бўка туманида яшовчи, 34 ёшли Г.Ч. уларни алдаш йўли билан ишончларига кириб, Олмалиқ шаҳрида жойлашган дўкондан, пулларини бўлиб тўлаш шарти билан Н.Ж. ва бошқаларнинг номларига жами 134.166.846 сўмлик турли хилдаги маиший техника буюмларини олиб, ҳозирги кунга келиб Г.Ч., олган нарсаларини пулларини тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маиший техника буюмларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди