13:30 / 23.06.2020
3 353

306 миллион сўмлик «вирус блокатор»ларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди

306 миллион сўмлик «вирус блокатор»ларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди
Мамлакатда эълон қилинган карантин тадбирлари фуқаролардан амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишни талаб этади. Бироқ шундай синовли кунларда ўз манфаатлари йўлида тартиб қоидаларни қўпол равишда бузишга уринаётган кимсалар ҳам учраб турибди.

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қинғирликка чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинадаги йўловчи фуқаро О.В. шартли харидорга умумий қиймати 306 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган 2040 дона “вирус блокатор” воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 306 миллион сўмлик «вирус блокатор»ларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди