date
views 1 917

Тест синовлари бир кунда икки сменада ўтказилади

Тест синовлари бир кунда икки сменада ўтказилади
Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича, шунингдек, магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида айтилишича, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида, бир кунда икки сменада ўтказилади.

Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 м2 дан кам бўлмаган жой ажратилади.

Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест синовлари бир кунда икки сменада ўтказилади