date
views 2 266

Гулистонда бир ойлик чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

Гулистонда бир ойлик чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 23 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи "Л" ва "М" исмли шахслар "Л" исмли шахснинг 2020 йилнинг май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18.000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган.

Тадбир давомида “Л” ҳамда “М” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18.000 АҚШ доллари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда бир ойлик чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди