
Юртимиз чегаралари орқали ноқонуний даромад илинжида товар-моддий бойликларининг яшириб олиб келиш ҳолатларига божхона органлари ходимлари ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.Ю. бошқарувида бўлган “DAF” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автоулов кабинаси ичида божхона назоратидан яширилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати салкам 33,5 миллион сўмлик 708 дона парфюмерия воситаларини қўшни мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб келинаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Чегара БожхонаПарфюмерия ВоситалариНоқонуний Олиб КелишТошкент ВилоятиАвтотранспорт ВоситасиБожхона Назорати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар