date
views 2 414

“Ласетти”даги парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади

“Ласетти”даги парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний йўллар олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Янгиер” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада ҳайдовчига тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 22,6 миллион сўмлик, жами 905 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти”даги парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади