date
views 4 259

Жиззахдаги қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзини кранга осиб қўйди

Жиззахдаги қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзини кранга осиб қўйди
Жиззах вилояти Фориш туманида қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзи ҳайдайдиган кранга осилган ҳолда топилган. «Севимли ТВ» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбири ўлим сабабларини ўрганган.

О.Т. соат 04:30 ларда ўзи ишлайдиган 18 метрли кран ёнига келган ва ўзини осган. Орадан бир соат ўтгач, майдонни текшириб юрган қурувчи уни кранга осилган ҳолда топган.

Мухбир билан суҳбатда қурилишда ишлайдиган бошқа бир қурувчи марҳумнинг хотиржам, сокин, тақводор йигит бўлганини қайд этган.

Шунингдек, йигитнинг бобоси ҳам неварасининг севган қизи учун ушбу ишга қўлга ургани ёлғонлигини билдирган. Суҳбат чоғида йигитнинг отаси ҳам қурилишда ишлаши, онаси эса касалхонада жонлантириш бўлимида ишлаши ойдинлашган. Бобоси ҳам О.Т.нинг икки йилдан бери Форишда ишлагани, ундан аввал Жиззах шаҳрида ишлаганини билдирган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахдаги қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзини кранга осиб қўйди