Сирдарёда ўқув марказидан ёнғин чиқди, қутқарувчилар ёнаётган бино ичидан 111 кишини олиб чиқишди

«Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳри Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган “Ideal Study” нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди», дейилади ФВВ ахборот хизматининг хабарида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг