06:00 / 26.06.2020
2 024

Ҳамширанинг иш ўрни 300 долларми? Боёвутда Бандликка кўмаклашиш марказининг икки ходими қўлга олинди

Ҳамширанинг иш ўрни 300 долларми? Боёвутда Бандликка кўмаклашиш марказининг икки ходими қўлга олинди
Давлат томонидан ишга жойлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг Боёвут туманидаги идораси ходимлари ўзларининг қонун билан белгиланган мажбуриятларини бажариш учун фуқаролардан пора олган.

Давлат хавфсизлик хизматидан маълум қилишларича, хизматнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Ховос туманида яшовчи фуқаро А.Л.нинг аризасига биноан 24 июнь куни тезкор тадбир [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA2LzI1L2hhbXNoaXJhLWlzaC1vcm5pLTMwMC1kb2xsYXItYm95b3Z1dC1iYW5kbGlra2Eta29tYWtsYXNoaXNoLW1hcmthemluaW5nLWlra2kteG9kaW1pLXFvbGdhLW9saW5kaQ%3D%3D]ўтказилган[/leech].

Жараёнда Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази Меҳнат ҳуқуқи инспектори ёрдамчиси Ж.С. Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасига ҳамширалик лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтга қўлга олинган.

Бундан ташқари, Ж.С. Боёвут туманида яшовчи яна бир фуқаро И.М.дан Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмасига ҳамширалик лавозимига ишга киритиш учун ҳамкасби – Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази Жамоат ишлари мутахассиси ёрдамчиси А.П.нинг имкониятлари орқали аввал ҳам 300 АҚШ доллари миқдорида пора олганлик ҳолати аниқланган.

Олиб борилган тадбир давомида Ж.С. шу йилнинг 18 июнь куни Боёвут туманида яшовчи яна бир фуқаро Х.Л.дан Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга жойлаштиришга амалий ёрдам бериш учун 2,4 млн. сўм миқдорида пул олгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Ж.С. ва А.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан («Фирибгарлик») жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳамширанинг иш ўрни 300 долларми? Боёвутда Бандликка кўмаклашиш марказининг икки ходими қўлга олинди