11:08 / 26.06.2020
2 620

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7200дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7200дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 51 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), қолган 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

25 июнь куни жами 276та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади.
Шунингдек, 192 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4877 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2331 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7200дан ошди