16:23 / 26.06.2020
1 502

«Чинор» ЙПХ масканида катта миқдорда рангли металлар ушланди

«Чинор» ЙПХ масканида катта миқдорда рангли металлар ушланди
Фото: ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати
Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент вилоятининг “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспекторлари, кичик сержант Ж.Абдураҳмонов ҳамда сафдор Я.Тошев текшириш учун Наманган вилояти томонидан Тошкент йўналишига қараб ҳаракатланаётган “Исузи” русумидаги, ҳайдовчи Р.У. бошқарувидаги транспорт воситасини текшириб кўриш учун тўхтатишган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ЙПХ инспекторлари транспорт воситасини юкхонасини текшириш вақтида, юкхонада катта миқдордаги рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Қайд этилишича, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи, транспорт воситаси ҳамда ашёвий далиллар туман ИИБга олиб борилди. У ерда қоплардаги рангли металлар тортиб кўрилганида, уларда 3 тонна 100 килограмм, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган алюмин кукунлари борлиги маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чинор» ЙПХ масканида катта миқдорда рангли металлар ушланди