13:27 / 27.06.2020
3 743

Шавкат Мирзиёев Наманганда электромобилда сайр қилди (видео)

Шавкат Мирзиёев Наманганда электромобилда сайр қилди (видео)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрига ташрифи чоғида «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бўлиб, бу ерда бажарилган ишлар билан танишгани ва дам олувчилар билан мулоқот қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг боғга ташриф буюрган фуқаролар билан учрашгани ва электромобилда сайр қилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.

«Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғида 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган. 155 гектар ҳудудни эгаллаган мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Наманганда электромобилда сайр қилди (видео)