Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинган.
Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб янгича тартиб ўрнатилмоқда. Унга кўра:
- импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилик (сифат) кўрсаткичларини текшириш мақсадида барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади. Бунда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан тақдим этилиши;
- импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари, бутловчи қисмлари такомиллаштирилганда ҳам уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилиши;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришга рухсат этилиши;
- импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади. Бунда лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов воситаларига эга бўлмаган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларига сертификат берилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
2021 йил 1 январдан бошлаб (унгача ишлаб чиқарилган техникалар бундан мустасно) ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда