18:07 / 29.06.2020
1 788

МИБ қарздор жамиятдан фуқаролар фойдасига 115 млн. сўм компенсация пулларини ундирди

МИБ қарздор жамиятдан фуқаролар фойдасига 115 млн. сўм компенсация пулларини ундирди
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 12.03.2020 йилдаги 2-1001-1904/33501 (№1-294-6502/20) сонли қарорига асосан, қарздор “Training Project” МЧЖдан ундирувчилар Б.Алимов, О.Алимов, О.Алимова ва Д.Алимовалар фойдасига 115 млн. 200 минг сўм миқдорида компенсация пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Юнусобод туман бўлими иш юритувига 24.04.2020 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси О.Абдуразоқов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор “Training Project” МЧЖнинг ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган. Бўлим томонидан карантин шароитида қарздор жамиятга нисбатан олиб борилган тўғри тушунтирув ҳаракатларидан сўнг тўғри хулосага келиб, қарздорликни тўлаши лозимлигини тушуниб етган. Жорий йилнинг 11 июнь куни қарздордан ундирувчи фуқаролар фойдасига 115.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ қарздор жамиятдан фуқаролар фойдасига 115 млн. сўм компенсация пулларини ундирди