
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. иштирокида кўрикдан ўтказилди.
Текширув давомида, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1,6 миллиард сўмлик 5662 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
Ҳужжатлардан яширилган шиналарга 791,7 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Божхона КурашиТошкент ШаҳарКонтрабанда ТекширувиАвтомобиль ШиналариҲужжатлар ТекширувиСуриштирув Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар